Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик онколог Россиядаги ТОП шифокорлар рўйхатига кирди
Ўзбекистонлик онколог жарроҳ Жасур Мадиёров Москва вилоятида ўз мутахассислиги бўйича беморларнинг берган овозига кўра биринчи ўринни эгаллаб, Москва вилоятининг энг яхши ёш онкологлари рўйхатига киритилди. Бу ҳамюртимиз учун кетма-кет иккинчи мукофот бўлиб, 2021-йилда ҳам ушбу мукофот билан тақдирланган эди.
“Продокторов” мукофоти – Россия Федерациясидаги шифокорлар ва тиббиёт муассасалари учун энг йирик тиббий мукофотлардан бири бўлиб, бир йил ичида беморлардан максимал ижобий хулосалар ва шарҳлар олингач, иштирокчилар танлаб олинади. Бу йил Россиянинг турли бурчакларидан 720 минг шифокор ва 60 минг клиника пешқадамлик учун даъвогарлик қилишди. Ғолибларни аниқлаш учун уч миллиондан ортиқ шарҳлар тўпланди. Улар асосида ҳар бир минтақада “халқ рейтинги” тузилди.

Жасур Моҳир ўғли Мадиёров Тошкентда шифокорлар оиласида туғилган. Бувиси қирқ беш йил ТошМИда кардиолог бўлиб ишлаган, отаси юз жарроҳлиги билан шуғулланган, онаси тиш шифокори. Ж. Мадиёров Белорусия давлат тиббиёт университетида тиббиёт факультетида таҳсил олган. Университетни тугатгач, ўз ишини Москвада давом эттирган.
Дастлаб Склифосовскийдаги тез ёрдам институти клиник ординатурасида жарроҳ бўлиб ишлади. Сўнг N.N Блохина номидаги Россия саратон илмий марказининг интернатурасига ўқишга кирди. Ўша пайтда онкология марказини бошқарган академик Михаил Иванович Давидов амалга оширган операцияларни кўриб, онкожарроҳлик сирларини тадқиқ эта бошлади.
Уч йилдан сўнг профессор Арсен Османович Расулов раҳбарлигида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Бугунги кунда Жасур Моҳир ўғли Мадиёров лапароскопик операцияларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Шунингдек Лапино саратон марказининг онкопроктология бўлимида ректум ва йўғон ичак саратонини даволаш ишини тадқиқ этмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
19:31 / 24.12.2025
Онкология хизматлари арзонлашади: янги республика марказида пресс-тур ўтказилди
14:47 / 22.12.2025
Саратоннинг олдини олиш мумкинми? Мутахассислар тавсия қиладиган маҳсулотлар
16:00 / 16.12.2025