Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИСЕФ: оилалардаги кам даромад болаларнинг таълим олишига тўсқинлик қилади
Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати
Оилалардаги кам даромад — болаларнинг келажакда муносиб иш топишга имкон берадиган билим ва кўникмаларни эгаллашларига ёрдам берадиган муҳитда ўсишларига тўсқинлик қилади. ЮНИCEФ ва Жаҳон банки тадқиқотлари натижасига кўра, энг кам таъминланган оилалардаги болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига бориш имконияти ўзига тўқ оилалардаги болаларга нисбатан 1,4 баробар камдир. Бу ҳақда ЮНИСЕФ ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган тадбирда айтилади.
1 февраль куни давлат ва нодавлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари, шунингдек, халқаро экспертлар «Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб вазифалари» мавзусидаги стратегик мулоқотда иштирок этишди.
«Сўнгги икки йил ичида ҳукумат бир қатор ислоҳотларни амалга оширишни бошлади. Иқтисодий ислоҳотлар кўпинча оилаларнинг заифлигини кучайтириши мумкин бўлган хавфлар билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун кучли ижтимоий ҳимоя тизими давом этаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми бўлиши керак», — деди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича турли тавсияларни кўриб чиқдилар. ЮНИCEФ мавжуд сиёсатни ислоҳ қилиш вариантини таклиф қилди. Мазкур тавсияларнинг бажарилиши 2030 йилга бориб болалар нафақалари таъсирида умумий кам таъминланганлик даражасини 8 фоиздан 21 фоизгача камайтириши, шунингдек 2034 йилга бориб 18 ёшгача бўлган болаларни нафақалар билан қамраб олиш миқёсини қадамба-қадам камида 75 фоизга етказиш имконини бериши мумкин.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
18:25 / 17.02.2026
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига янги раҳбар тайинланди
20:24 / 16.02.2026
Ҳилола Умарова ПА ўринбосари лавозимидан кетди
12:36 / 13.02.2026