Петербургда фаоллардан бири «Путинга қабр тоши» туфайли тўққиз суткага қамалди
Санкт-Петербургдаги суд Исаакий бош черкови яқинида 3 апрель куни ўрнатилган «Путинга қабр тоши» туфайли фаол Андрей Жексимбаевни тўққиз суткага қамоққа олди. Бу ҳақда «МБХ медиа» ҳуқуқ ҳимоячиси Динар Идрисовга таянган ҳолда хабар берган.
Жексимбаев тадбирни олдиндан огоҳлантирмай туриб ташкил этганликда айбдор деб топилди. «АгитРоссия» ҳаракати матбуот котиби Григорий Кудрявцев у билан қўлга олинганди, у ҳозирча судга олиб келинмаган.
Идрисовнинг таъкидлашича, Жексимбаев «қабр тоши» ўрнатилган кунда ўз уйида бўлганини исботловчи далилларга қарамай ҳибсга олинган. Акция учун масъулиятни ўз зиммасига олган «АгитРоссия» ҳаракати унда Жексимбаев ва Кудрявцев иштирок этмагани ҳақида маълум қилди.
Март ойида «Путинга қабр тоши» Набережние Челнида интернетни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши норозилик белгиси сифатида ўрнатилганди. Акциянинг эҳтимолий икки иштирокчиси - «Муддатсиз норозилик» фаоллари - олти ва 28 суткага қамалди.
«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи Набережние Челнидаги «Путинга қабр тоши» тасвирланган фотосуратларни ўчириб ташлаб, улар «фойдаланувчиларни чалкаштираётгани» ҳақида маълум қилди. Кейинчалик, ижтимоий тармоқ суратлар асл эканини тан олди ва ўчирилган тасвирларни қайта тиклашга ваъда берди.
Мавзуга оид
00:02
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
07:55 / 20.12.2024
Зеленский Путиннинг «Орешник» билан «дуэл» ҳақидаги сўзларини танқид қилди
23:27 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
21:49 / 19.12.2024