Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 40 минг аҳолига мўлжалланган «Эко шаҳар» қурилади, Қўқон ва Марғилон кенгайтирилади
Фарғона вилоятида келгуси беш йилда жами 30 минг квартирали 700 та кўп қаватли уйлар қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Бу – олдинги йилларга нисбатан 3 баробар кўп, дегани. Бунда, 2,5 мингта уй-жой оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ёлғиз аёллар, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга берилади. Шунингдек, келгуси беш йилда 14 мингдан зиёд оилага, ипотека кредити бўйича 680 миллиард сўмлик субсидия ажратилади.
Шу билан бирга, вилоят ҳудудларидаги эскирган 200 та 2-3 қаватли уйлар ўрнида, реновация дастурлари асосида 7-12 қаватли уй-жойлар қурилади. Боғдод тумани Гулистон маҳалласида барпо қилинган шаҳарча намунаси асосида Ёзёвон, Олтиариқ ва Фарғона туманларида ҳам камида 4-5 минг хонадонли “йўлдош” шаҳарчалар бунёд этилади.
Қўқон ва Марғилон шаҳарлари қўшни туманлар ҳисобига кенгайтирилади, 600 гектардан ортиқ ҳудудда йирик уй-жой массивлари ва саноат зоналари ташкил қилинади.
Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий “Эко шаҳар” барпо этилади. Бунда, 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон” боғи бунёд қилинади.
Шу билан бирга, шаҳарда ҳар йили 1 миллиондан дарахт экиб, Фарғонанинг “яшил шаҳар” мақомини қайта тиклаймиз”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
17:20 / 07.01.2026
Фарғонада ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаган топшириқ вазирликдан тушгани маълум бўлди
20:40 / 06.01.2026
Фарғонада тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ноқонуний маъмурий қарорлар бекор қилинди
22:32 / 23.12.2025