Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Франция университети ташкил этилади
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция университети ташкил этилиб, сентябрдан университетнинг тайёрлов курслари очилади.
Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция университети ташкил этилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, 11 март куни олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Франциянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез билан учрашди.
Томонлар икки давлатнинг олий таълим, профессионал таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлиги ҳамда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш, жорий йил сентябр ойидан университетнинг тайёрлов курсларини очиш, ўқув режалари, таълим дастурларини яратиш ва тасдиқлаш, профессор-ўқитувчиларни жалб этиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг Францияда амалиёт ўташини ташкиллаштириш, талабаларга француз тилини ўргатиш дастурларини янада такомиллаштириш, француз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича фикр алмашилди.
Жорий йилнинг октябр ойида Тошкентда бўладиган Ўзбекистон-Франция ректорлар форумига тайёргарлик масалалари ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.
Мавзуга оид
14:41 / 31.12.2025
Актёр Жорж Клуни ва унинг оиласи Франция фуқаролигини олди
18:28 / 27.12.2025
Геология фанлари университети ва Франциянинг BRGM ташкилоти билан келишувга эришилди
23:22 / 25.12.2025
Жазоир француз мустамлакасини жиноят деб эълон қилди
10:00 / 25.12.2025