Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги ишга таклиф қилади, маош – 4 млн сўмдан 8 млн сўмгача
Фото: KUN.UZ
Адлия вазирлиги вазирлик марказий аппаратидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий юридик маълумот;
- давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
- юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;
- ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.
Вазифалари:
- қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
- ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш;
- давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ишлари ҳолатини мониторинг қилиш ва ушбу ташкилотлар юридик хизмати фаолиятини методик таъминлаш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
- янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тушунтириш;
- ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари. Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати қўшимчалар бериб борилади;
- 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш.
Бундан ташқари:
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
- илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақасини [email protected] электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.
Мавзуга оид
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025
6000 фунт ойлик, қалбаки таклифнома ва ғойиб бўлган «менежер». Сохта иш эълонлари ортидаги фирибгарлик схемаси
13:54 / 22.12.2025
Инвестиция воситачилари учун хизматлар ва чекловлар белгиланди
21:44 / 16.12.2025