Ўзбекистон | 12:03 / 09.11.2022
4947
2 дақиқада ўқилади

Қонун лойиҳаси: муқаддам судланган шахслар мактабларда раҳбар бўлиб ишлаши тақиқланади

“Таълим тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳаси эълон қилинди. Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бу ҳужжат билан умумий ўрта таълимда раҳбар бўлиб ишлашни тақиқловчи бир қанча ҳолатлар киритилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, қонун 441 модда билан тўлдирилиб, қуйидаги вазиятларда шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинланиши тақиқланиши мумкин:

  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган;
  • психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган;
  • умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган;
  • қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилгани, олиб ташланганидан қатъи назар);
  • жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган бўлса, бундай шахслар мактабларда раҳбар бўлиб ишлолмайди.

Маълумот учун, 8 ноябрда жамоатчиликка эълон қилинган ушбу қонун лойиҳасининг муҳокамаси 23 ноябргача давом этади. Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгиланган.

Мавзуга оид