Ўзбекистон | 07:35 / 11.11.2023
7989
2 дақиқада ўқилади

Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темирйўл вокзаллари тадбиркорларга ижарага берилади

Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темирйўл вокзаллари ва улардаги бўш жойлар давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилади. 

Фото: Denis Mironov

“Ўзтемирйўлйўловчи” хабарига кўра, темирйўл соҳасида бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида 10 октябр куни президентининг “Ўзбекистон темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Ноябр ойидан бошлаб, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ томонидан Тошкент-Марказий, Самарқанд ва Қўқон темирйўл вокзаллари, уларда жойлашган бўш ҳудудларни тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик ҳамда шартнома асосида ижарага берилади. Тадбиркорлар вокзаллар ва бўш жойларни ижарага олишлари ва уларда бизнесларини ривожлантиришлари учун имконияти яратилди.

Тошкент-Марказий темирйўл вокзалида тадбиркорлар учун 4 минг квадрат километр жой бўлиб, хусусий шерикчилик ҳамда ижарага берилмоқда. Бу ерда тадбиркор офис учун жой, меҳмонхона, дўкон, хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо марказлари ташкил қилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, темирйўл вокзалларидаги бўш ҳудудларни ижарага олмоқчи бўлган тадбиркорнинг таклифи ўрганилиб, танланган жой E-auksion платформаси орқали ижарага берилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид