Ўзбекистон | 14:47 / 17.12.2018
6010
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон кадрлар тайёрлаш борасида хорижий ОТМ билан ҳамкорликни кенгайтиради

Фото: 123RF

Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш борасида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик кенгайтирилади. Бу республикада олий таълим сифатини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб қўйилади.

Бунда ривожланган давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳар йили республика олий таълим муассасаларининг салоҳияти ва илмий-педагогик кадрлари сонига мувофиқ ёшларни магистратурада ва олий таълимдан кейинги таълимда ўқитиш ёки илмий ишлар ҳимояларини ўтказиш бўйича аниқ манзилли дастур ишлаб чиқилади. 

Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув жараёнларига хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни тизимли равишда жалб этиш режаларини ишлаб чиқилади, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг ривожланган хорижий давлатлар етакчи олий таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш режа-графикларини ўқув йили учун ишлаб чиқилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар бу борадаги ишлар учун масъул бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид