Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
А.Авлоний илмий-тадқиқот институти салоҳиятли кадрларни юқори маошли ишга таклиф этади
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Халқ таълими тизимида Аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига сертификат беришнинг миллий тизимини яратиш ва педагогларни биринчи, олий малака тоифасини олишга тайёрлаш доирасида малакали мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф этади!
Ишга таклиф этиладиган фан мутахассислари:
- Математика
- Физика
- Кимё
- Биология
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Олий маълумот, таълим соҳасида юқори малака ҳамда камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш (Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган олий малака тоифасига эга ўқитувчилар устунликка эга);
- Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан эркин фойдалана олиш;
- Халқаро баҳолаш мезонларидан хабардор бўлиш (PISA, TIMSS халқаро баҳолаш турлари).
Номзоднинг шахсий сифатлари:
- Муддатларга риоя қилиш, масъулият ва жавобгарлик;
- Янгиликларни қабул қилишга очиқлик, креатив фикрлаш.
Номзоднинг асосий вазифалари:
- Фан доирасида 72 соатлик ўқув режа ва ўқув дастурлар ишлаб чиқиш;
- Ўқув дастурлар асосида ўқитувчиларни мақсадли тайёрлаш курслари контентини яратиш (видео ва аудио материаллар, кейслар, тақдимотлар, мавзулар бўйича назорат саволлари, қўлланмалар, йўриқномалар).
ЭСЛАТМА: Ойлик маош шартномага асосан.
Ишлаш истагидагилар резюме (CV) (телефон рақами кўрсатилган ҳолда), паспорт нусхаси ва ютуқлари бўлса ҳужжатлардан нусхаларини 2021 йилнинг 16 сентябрига қадар [email protected] (ёки қуйидаги Telegram орқали t.me/avloniyqualification) манзилига юборишлари сўралади.
Телефон: +998908140991
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
Telegram: t.me/avloniyuz
Facebook: fb.com/avloniy.uz
YouTube: youtube.com/channel/UCf6MGrax28HsY9DCBo3eeTA
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 20.03.2025
Абдулла Авлоний номидаги МТИ ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолади
11:03 / 28.12.2021
Ҳукумат танқидидан сўнг қайта ташкил этилган институт. Тизимда нималар ўзгарди?
10:00 / 24.07.2021
Ўқитувчилар истаган вақтда, истаган жойда малака оширишлари мумкин. Бу қандай амалга оширилади?
16:00 / 06.06.2021