Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати коронавирус пандемияси даврида Марказий Осиёда меҳнат муҳожирлари учун 2 млн доллар ажратади
Лойиҳа ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.
Фото: uz.usembassy.gov
АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали коронавирус пандемияси даврида Марказий Осиёда муҳожирларни ҳимоя қилиш учун 2 миллион доллар ажратади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, ушбу ёрдам USAID томонидан молиялаштирилган ва Winrock International амалга ошираётган «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси доирасида тақдим этилиб, у ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.
Коронавирус пандемияси Марказий Осиёдаги миллионлаб муҳожирларнинг гуманитар ва молиявий инқирозига олиб келди, уларнинг аксарияти Марказий Осиё бўйлаб транзит ва ўтиш жойларида қийинчиликларга дуч келмоқда.
Иш ва четдан юборилаётган пул маблағларини йўқотиш оилаларни тегишли ресурсларсиз ҳамда ҳуқуқий ҳимоясиз қолдирди. Мигрантлар, шунингдек, ўзларини вирусдан қандай ҳимоя қилиш тўғрисида маълумот ва ресурсларга эга эмаслар.
USAID «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси доирасида жуда зарур бўлган ёрдамни тақдим этади, шу жумладан ахборот манбалари билан таъминлайди, асосий хизматларга йўлланмалар беради, муқобил турмуш тарзини қўллаб-қувватлайди, муҳожирларга ушбу қийин вазиятни енгишда ёрдам бериш учун кўникмалар ва тренинглар ўтказади. Лойиҳа, шунингдек, юридик ва психологик ёрдам кўрсатиш орқали муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
«Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси Марказий Осиёнинг беш республикасига далилларга асосланган амалиёт ва трансчегаравий муносабатларда ўзаро жавобгарликни кучайтириш, одам савдосининг олдини олиш, жабрланганларни ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини кучайтиришда ҳукуматлар, ННТ ва хусусий секторнинг самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
23:30 / 07.01.2026
АҚШ Эрон олий раҳбарини йўқ қилиши мумкин – сенатор Грэм
21:07 / 07.01.2026
Энг машҳур жосуслардан бири Олдрич Эймс АҚШ қамоқхонасида вафот этди
20:38 / 07.01.2026
АҚШ ҳарбийлари Атлантика океанида Россия байроғи остидаги нефт танкерини қўлга олди
19:50 / 07.01.2026