Ўзбекистон | 22:23 / 05.05.2018
11351
2 дақиқада ўқилади

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди

Юртимизда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун эртанги кунимизнинг ишончи бўлмиш ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда юксак билимли ва малакали кадрлар этиб тарбиялаш жараёнини янада такомиллаштириш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш борасидаги самарали ишларга дастуриламал бўлмоқда. 

Шу муносабат билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида битирувчи талабаларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган очиқ мулоқот ўтказди. 

Фото: Ўзтўқимачиликсаноат

Мулоқотда таъкидланганидек, бугунги кунда республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар бўйича тўқимачилик ва енгил саноат соҳалари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, олий таълим мазмунини бевосита корхона ва муассасалардаги техника, технология, ишлаб чиқариш муносабатларига ҳамда истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни эгаллаган касби ва мутахасcислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир қатор долзарб масалаларнинг ечимини топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Фото: Ўзтўқимачиликсаноат

Талабалар билан очиқ ва шаффоф руҳда кечган суҳбатда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров тўқимачилик саноатини ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берар экан, ўз ўрнида соҳада кадрлар масаласи камчиликлардан холи эмаслигини таъкидлар экан, ҳудудларимизда фаолият кўрсатаётган енгил саноат корхоналарида асосан хорижлик мутахассислар ишлаётгани, маҳаллий кадрларнинг ишлаб чиқаришдаги иштироки қониқарсиз аҳволда эканини маълум қилди.

Фото: Ўзтўқимачиликсаноат

Мулоқот давомида битирувчилар юртимиздаги енгил саноат корхоналари фаолиятига оид статистик маълумотларга эга бўлди.

Фото: Ўзтўқимачиликсаноат
Фото: Ўзтўқимачиликсаноат

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид