Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агробанк ходимлари Туркияда тажриба алмашмоқда
Агробанкнинг 30 нафар раҳбар ходимлари айни пайтда Туркиянинг Т.С. Ziraat Bankasi A.Ş банкида бизнес юритишни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, чакана хизмат турларини ривожлантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, хусусан ходимлар иш самарадорлигини баҳолаш тизимини (KPI) йўлга қўйиш мақсадида ўқув семинарда иштирок этишмоқда.


Шунингдек, сафар доирасида ходимлар Т.С. Ziraat Bankasi A.Ş филиалларида ҳам бўлиб, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқдилар.
Келгусида ҳам мазкур дастур доирасида бир қанча банк ходимларининг ушбу ўқув-семинарларида иштирок этиши режалаштирилган.
Сайт: www.agrobank.uz
Telegram: t.me/AgrobankChannel
Instagram: @Agrobank_uz
Facebook: fb.com/AgrobankUzbekistan
«Агробанк» АТБ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида