Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж-2024: Яна икки боксчи иштирокини ғалаба билан бошлади
Олимпиаданинг учинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон делегациясининг саккиз вакили иштирок этди. Баҳодир Жалолов ва Русланбек Абдуллаев чоракфиналга чиқди, Ўзбекистон делегацияси байроқдори, қиличбоз Зайнаб Дайибекова муваффақиятсизликка учради.
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
29 июл куни Париж шаҳрида ёзги Олимпиадада учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.
Дастлаб бокс бўйича -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Русланбек Абдуллаев нимчорак финал доирасида мексикалик Мартинес Рамиресга қарши рингга кўтарилди.

Тўлиқ давом этган баҳсда Ўзбекистон вакили барча ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди (5:0) ва чоракфиналга йўл олди. Энди у 1 август куни ярим финал йўлланмаси учун канадалик Вайтт Санфордга қарши рингга кўтарилади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам чоракфиналга чиқди. У ҳам саралашда норвегиялик Оман Шиҳа устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (5:0). Энди 2 август куни яримфинал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Ўзбекистон делегацияси байроқдори, қиличбоз Зайнаб Дайибекова эса муваффақиятсиз иштирок этди.
Сабля дастурида қатнашган Дайибекова дастлабки босқичдаёқ жанубий кореялик Юн Жисуга 11:15 ҳисобида мағлуб бўлди ва яккалик баҳсларида Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Дзюдо бўйича аёллар жамоаси вакили, -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Шукуржон Аминова дастлабки босқичда Кот д’Ивуар вакили Зулайҳе Дабоннени мағлуб этди, аммо кейинги босқичда гуржистонлик Этери Липартелианига ютқазиб, Париж Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.

Дзюдо бўйича эркаклар жамоаси вакили, -73 кг вазн тоифасида қатнашган Муроджон Йўлдошев ҳам биринчи босқичда қозоғистонлик Данияр Шамшаевдан устун келди, аммо кейинги босқичда молдовалик Адил ютқазиб қўйиб, турнирни тарк этди.

Шунингдек, бугун академик эшкак эшувчи ўзбекистонлик спортчилар ўтиш босқичидаги иштирокларини ўтказди.
Енгил вазнли спортчилар иштирокида кечган баҳсда Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги ўз гуруҳида 4-бўлиб маррага етиб келди ва финалга чиқа олмади.
Энди улар 31 июл куни C финалида стартга чиқади.
29 июл куни 800 метрга эркин сузиш дастурида саралаш баҳсларида Ўзбекистон вакили Иля Сибирцев иштирок этди.
У 1-саралаш гуруҳида 7:56.67 дақиқа натижа билан маррага етиб келди. Аммо бу натижа спортчига финал йўлланмасини қўлга киритиш учун камлик қилди. У умумий рейтингда 31 нафар сузувчи орасида 22-ўринни эгаллади. Финал йўлланмаси эса энг яхши натижани қайд этган 8 нафар спортчига насиб этди.
У аввалроқ 400 метрга эркин сузиш дастурида ҳам финалга чиқа олмаган эди. Шу тариқа, Иля Ўзбекистон учун ўзининг илк Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.
Мавзуга оид
10:10 / 07.10.2025
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
16:32 / 13.06.2025
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
12:39 / 06.02.2025