Жаҳон | 00:20 / 19.08.2025
13343
2 дақиқада ўқилади

“Кейинги қадам – Украина бўйича уч томонлама учрашув” – Трамп

Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Аляскада ўтказилган саммит унда тинчликка эришишга ишонч уйғотган.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасида бир соатга яқин давом этган юзма-юз суҳбатдан сўнг уларнинг Европа етакчилари билан биргаликдаги учрашуви ўтказилди.

Трамп Зеленский билан бўлиб ўтган музокараларни муваффақиятли деб атади. У Россия билан уч томонлама учрашувга олиб келувчи ЕИ раҳбарлари ва Зеленский билан учрашуви якунлари бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Аляскада ўтказилган саммит унда тинчликка эришишга ишонч уйғотган.

“Путин Россия Украина учун хавфсизлик кафолатларини қабул қилишга рози бўлди”, - деди АҚШ президенти.

Унинг ишонч билдиришича, Путин ва Зеленский Украинадаги низони ҳал қилиш бўйича умумий тил топишишади.

“Кейинги қадам – Украина бўйича уч томонлама учрашув. Россия бундан кейин Украинага зўравонлик қилишига ишонмайман”, - деб таъкидлади Трамп.

Учрашувда Зеленский билан бирга Германия канцлери Фридрих Мерц, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэл Макрон, Италия бош вазири Жоржа Мелони, Финландия президенти Александр Стубб, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва НАТО бош котиби Марк Рютте иштирок этди.

Мавзуга оид