Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳакамларини эълон қилди - унда ўзбекистонликлар ҳам бор
Фото: Getty Images
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
6 - 16 декабрь кунлари БАА мамлакатида ўтказиладиган мусобақада ҳар бир конфедерациядан биттадан, жами 6та ҳакамлар бригадаси иш олиб боради.
Осиё футбол конфедерацияси номидан Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар меҳнат қилади.
Мусобақа бош ҳакамлари: УЕФА - Феликс Брих (Германия), Осиё ФК - Равшан Эрматов (Ўзбекистон), АФК - Малан Дьедью (Сенегал), КОНКАКАФ - Сезар Артуро Рамос Раласуэлос (Мексика), КОНМЕБОЛ - Сандро Риччи (Бразилия), Океания ФК - Мэттью Конгер (Янги Зеландия).
Яна 8 нафар ҳакам видеоассистент тизимида иш олиб боради: Абдурахмон Ал-Жосим (Қатар), Марк Гейгер (АҚШ), Андрес Кунья (Уругвай), Вилтон Сампайо (Бразилия), Мауро Виглиано (Аргентина), Артур Диаш (Португалия), Клеман Турпен (Франция) ва Феликс Цвайер (Германия).
Чемпионатда «Реал» (Испания), «Пачука» (Мексика), «Окленд Сити» (Янги Зеландия), «Ал-Жазира» (БАА) ва «Видад» (Марокаш) клублари иштирок этади. Ноябрь ойи охирида Жанубий Америка ва Осиё қитъасидан иштирок этувчи клублар номи маълум бўлади.
Мавзуга оид
20:36 / 19.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги FIFA Series 2026 турнирида иштирок этади
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди
19:58 / 29.12.2025