Ўзбекистон | 21:54 / 30.10.2023
21352
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўзгариши ортидан, вазир ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Анвар Каримов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон” нашри маълум қилишича:

  • Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
  • Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент администрацияси Агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган.
  • Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилган, унинг ўрнига Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов тайинланган эди.

Мавзуга оид