Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк бора NESTLE болалар овқатлари ахборот маркази иш бошлади
Nestlé компанияси ўзининг Nestlé Baby&me ахборот марказини ишга туширганига бир ойдан ошди. Марказ ўз фаолияти доирасида ота-оналарга туғилгандан то 2 ёшгача бўлган болалар билан боғлиқ саволлар бўйича ёрдам беради. Туғилиши биланоқ болаларни овқатлантириш мавзусидаги саволлар билан +998712005090 рақамига қўнғироқ қилиб, ўзбек ва рус тилларида маслаҳат олиш мумкин. Узлуксиз 30 кун фаолияти давомида марказ операторлари томонидан республика бўйича 130 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилиб, ўз жавобини топган.
Туғилишиданоқ болани тўғри овқатлантириш унинг ривожланиши ва соғлиғи учун катта аҳамиятга эга эканлиги барчага маълум. Албатта кўкрак сути бола организми учун энг яхши озуқа ҳисобланади. Бола организми ва айниқса унинг овқат ҳазм қилиш жараёни ҳали ривожланмаган ва унга алоҳида эътибор талаб этилади. Шунинг учун ота-оналар болани овқатлантириш бўйича муаммо ва саволларга тез-тез дуч келишади. Nestlé Baby&me ахборот маркази ходимларининг тавсиялари даволовчи шифокор қабулининг ўрнини босмайди. Бола ҳолатини тўғри баҳолаш ва оптимал озуқа бўйича ташхис белгилаш учун шифокор кўриги талаб этилади.
Nestlé Baby&me ахборот маркази ҳафта давомида 7 кун ва 24 соат фаолият кўрсатади. Тунги вақтда операторлар эртанги кун учун ариза олиб қоладилар. Тунги вақтда олинган аризалар бўйича тиббий маслаҳатчилар кейинги тонгдан бошлаб қайтиб қўнғироқларни амалга оширадилар.
Телефон: +998712005090
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
22:01 / 08.01.2026
Nestlé болалар озуқаси қайтарилмоқда. Ота-оналарни хавотирга солган саволлар
23:19 / 06.01.2026
Nestle хавфли токсин туфайли Ўзбекистонда болалар озуқаси баъзи маҳсулотлари қайтариб олинишини эълон қилди
20:57 / 06.01.2026
Nestle хавфли токсин туфайли кўплаб мамлакатларда болалар озуқасини қайтариб олмоқда
18:20 / 06.01.2026