Жамият | 00:27 / 01.04.2017
13741
1 дақиқада ўқилади

Австралияда тўфон акулани автомобиль йўли ўртасига чиқариб ташлади

Австралиялик қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар Квинсленд штатидаги Эр шаҳрида йўл ўртасида "Дебби" тўфони билан чиқариб ташланган акулани топишди. 

Ушбу ҳолат акс этган видеода автомобиль йўлидаги кўлмакда ётган акулани кўриш мумкин. Акула ёнидан ўтиб кетаётганлар унга қўл-оёқлари билан астагина тегиб кўришмоқда. Акула топилган вақтда ўлик бўлгани сабаб ҳеч қандай хавф солмаган.

Қутқарувчилар тўфон бундай "маҳлуқлар"ни бошқа кўримсиз жойларга ҳам олиб чиқиб ташлаган бўлиши ва у ерда йиртқичлар одамга зиён етказиши мумкинлигини истисно қилишмаган.  

"Тошқин вақтида у ёки бу чуқур кўлмакда нима яшириниб ётганини билмайсиз. Илтимос, оёқларингиз остига эътибор бериб юринг", деб айтган қутқарувчилардан бири.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид