Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:18 / 01.05.2015
5010
1 дақиқада ўқилади
Зоминдаги икки минг йиллик тут дарахти ҳақида мақола чоп этилди
[caption id="attachment_89384" align="alignleft" width="250"]
Зомин[/caption]
“Новости Узбекистана” нашрида Ҳожа Қаҳҳор Вали ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг таркибидаги Ҳолид ибн Волид масжидига бағишланган мақола чоп этилди. Материалда, жумладан, мажмуа ҳудудида жойлашган икки минг йиллик тут дарахти ҳақида сўз юритилди.
XV асрга оид ёдгорлик мажмуаси Жиззах вилоятидаги Зомин туманининг марказида жойлашган. Мажмуанинг умумий майдони 1 гектарни ташкил этади.
Тарихчи ва археолог Ришат Бекташевнинг сўзларига қараганда, зоминликлар ўз ўтмишидан дарак берувчи ёдгорликларга катта эътибор ва ҳурмат билан қарашади.
Жумладан, юқорида номи зикр этилган ёдгорлик мажмуаси ҳам ҳомийлар билан бир қаторда, маҳаллий аҳоли тўплаган маблағлар ҳисобидан реконструкция қилинган.