Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:32 / 02.05.2015
2619
1 дақиқада ўқилади
Тайсон ўзи билан селфи тушмоқчи бўлган мухлисни хафа қилди

Kun.uz: Бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ўзи билан суратга тушмоқчи бўлган мухлисни тирсаги билан туртди.
Воқеа Флойд Мэйвэзер ҳамда Менни Пакьяонинг вазн ўлчаш жараёнида юз берди. Мухлис маросимни кузатаётган Тайсоннинг ортидан келиб, елкасига қўлини қўйди ва селфи тушмоқчи бўлди. Бироқ боксчига бу ёқмади ва Майк мухлисни тирсаги билан туртиб, суратга тушишга йўл қўймади.
Маълумот учун, вазн ўлчаш жараёнида Мэйвэзер 66,22 кг, Пакьяо эса 65,77 кг вазнга эга экани маълум бўлган.