Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:02 / 03.05.2015
2418
1 дақиқада ўқилади
Флойд Мэйвезер ўзининг барча камарларидан воз кечишини маълум қилди
Kun.uz: Америкалик боксчи Флойд Мэйвезер Мэнни Пакьяо билан ўтказилган жангидан кейин берган интервьюси вақтида ўзи қўлга киритган камарлардан воз кечмоқчилиги ҳақида маълум қилди.
Унинг айтишича, 4 май куни у WBC, WBA ва WBO йўналишлари бўйича чемпионлик камарларидан воз кечади.
3 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Гранд” аренасида ярим ўрта вазн тоифаси WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпионлик камари учун замонамизнинг икки буюк жангчиси – Флойд Мэйвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасида “Аср жанги” ўтказилди.
Жанг якунида ҳакамлар АҚШ вакили Мэйвезер 118-110, 116-112, 116-112 ҳисобларида ғалаба қилганини маълум қилишди.
"Бошқалардан фарқли равишда мен очкўз эмасман", дея бу қарорини изоҳдайди боксчи.