Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:35 / 03.05.2015
2651
1 дақиқада ўқилади
Кержаков Миятович уни «Реал»га “чақираётгани” ҳақида айтди
Kun.uz: Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Александр Кержаков инстаграмида “Реал” клубининг собиқ ҳужумчиси ва собиқ спорт директори Предраг Миятович билан бирга тушган суратини чоп этиб, ҳазиллашиб, сурат остига Миятович у билан музокаралар ўтказиш учун келганини ёзиб қўйди.
“Предраг Миятович мен билан музокаралар ўтказиш учун келди. У мени “Реал Мадрид”га чақирмоқда. Нима деб ўйлайсиз, рози бўлсаммикан?”, деб ҳазиломуз тарзда ушбу суратга шарҳ бериб ўтди Кержаков.