Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:13 / 04.05.2015
2592
1 дақиқада ўқилади
Ди Натале А cерия тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Бажжодан ўзиб кетди
Kun.uz: "Удинезе" жамоаси ҳужумчиси Антонио Ди Натале Италия А серияси тўпурарлари рўйхатида Роберто Бажжони қувиб ўтди.
37 ёшли бу футболчи А cериянинг 34-тури доирасида "Верона" дарвозасини ишғол этган ҳолда жамоасига ғалаба келтирди.
Бу гол Ди Наталенинг фаолиятидаги 206-гол бўлди. Энди у А серия тарихидаги энг сермаҳсул голеадорлар рейтингида олтинчи ўринда қайд этилмоқда.