Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:55 / 04.05.2015
2457
1 дақиқада ўқилади
Линдси Вонн ва Тайгер Вудс ўз муносабатларига чек қўйишди
Kun.uz: АҚШлик тоғ чанғичиси Линдси Вонн ва гольфчи Тайгер Вудс бир неча йиллик ишқий муносабатларига чек қўйишди.
“Тайгер билан деярли уч йилдан бери бирга бўлганимиздан кейин у билан муносабатларимизга чек қўйишга қарор қилдик. Мен доимо биз бирга бўлган онларни илиқлик билан эслаб қоламан. Афсуски, иккимиз бизнинг аксарият вақтимизни бир-биримиздан айро тарзда сарфлашга мажбур қиладиган шароитларда яшаймиз. Мен доимо Тайгер билан фахрланаман ва уни ҳурмат қилиб қоламан. У ва унинг ажойиб оиласи доимо менинг қалбим тўридан жой олади”, деб ёзди Вонн ўзининг Facebook’даги саҳифасида.