Спорт | 08:55 / 08.05.2015
1995
1 дақиқада ўқилади

Погба жамоа билан умумий машғулотларда иштирок этмоқда

 "Ювентус" жамоасининг франциялик яримҳимоячиси Поль Погба ҳеч қандай чекловларсиз машғулотлар ўтказишга киришди.

22 ёшли футболчи бошқа жамоадошлари билан тенг ҳажмда машқ қилмоқда.

Маълум қилинишича, у 9 май куни "Кальяри"га қарши ўйинда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчи 18 март кунидан буён жароҳати туфайли ўйинларда иштирок эта олмаяпти.