Жаҳон | 09:05 / 09.05.2015
2027
1 дақиқада ўқилади

Гватемала вице-президенти коррупцион можаро туфайли ўз лавозимидан кетмоқда

Гватемала вице-президенти Роксана Бальдетти божхона соҳасидаги коррупцион можаро туфайли ўз лавозимидан кетмоқда, деб хабар берди Prensa Libre газетаси. Мамлакат президенти бу ахборотни тасдиқлади.
Аввалроқ Жанубий Корея бош вазири Ли Ван Гу ҳам коррупцион можаро туфайли истеъфога чиқиб кетган эди.