Жаҳон | 16:43 / 09.05.2015
5035
1 дақиқада ўқилади

Оренбургда ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар кетаётган автобус тўхтатиб қолинди

Россиянинг Оренбург вилоятида 57 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирлар кетаётган автобус тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят миграция хизмати маълумот тарқатди.

Йўловчи автобуси Қозон-Оренбург-Оқбулоқ йўналишида, Қозоғистон чегарасига яқин ҳудудда тўхтатиб қолинди.
Текширув чоғида барча йўловчилар Россия ҳудудига ноқонуний киргани аниқланди.