Жаҳон | 10:05 / 10.05.2015
3609
1 дақиқада ўқилади

Хусийлар Яманда тинчлик ўрнатилишига рози бўлишди

Исёнчи хусийлар Яманда беш кунлик тинчлик ўрнатилишига рози бўлди. Уларнинг бу ҳақдаги баёноти Reuters агентлиги томонидан эълон қилинди.
12 майдан мамлакатда ўт очишни тўхтатиш тартиби ўрнатилади. Сулҳ беш кун давом этади.
Шунингдек, хусийлар БМТ қаноти остида сиёсий диалог ўрнатилишига чақирган.