Ўзбекистон | 14:18 / 12.05.2015
2171
1 дақиқада ўқилади

14 май куни Ўзбекистон-Руминия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

2015 йилнинг 14 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Руминия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади. Маслаҳатлашувларда Руминия Ташқи ишлар вазирлигининг стратегик масалалар бўйича давлат котиби Даниэл Ионита бошчилигидаги делегация иштирок этади.

Руминия томони Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳам учрашув ўтказади.