Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:52 / 12.05.2015
2675
1 дақиқада ўқилади
Украинанинг Беларусдаги элчиси истеъфога чиқди
Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатнинг Беларусдаги элчиси Михаил Ежелни истеъфога чиқарди. Бу ҳақдаги хабарнома президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Шунингдек, 10 май куни у Украина ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Евгений Перебейнисни Латвияда элчи қилиб тайинланди.