Жаҳон | 17:59 / 13.05.2015
3629
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Қозоғистон дони экспортчиларига преференциялар беришни сўрамоқда

Саудия Арабистони савдо палаталари кенгаши раиси Абдулраҳмон аз-Замил Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилиб, ушбу мамлакатга қозоқ донини экспорт қилувчиларга преференциялар беришни сўради.

“Қозоғистон ва Саудия Арабистони ишбилармонлари кенгаши фаолияти жонлангандан кейин вазирликлар билан бирга ушбу масаланинг амалий ечимини топиш зарур. Қозоғистон ҳукумати Саудия Арабистонига дон маҳсулотлари экспорт қилувчи ташкилот ва шахсларга маълум преференциялар тақди этиши лозим. Негаки Қозоғистон буғдойи жуда юқори сифатга эга ва, умид қиламанки, бу борада бошқа муаммо бўлмайди”, – таъкидлаб ўтди аз-Замил икки томонлама бизнес форумда.