Жамият | 10:49 / 17.05.2015
2965
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Гарри Янги Зелландия сафари чоғида тимсоҳ тутиб олди

Янги Зелландияга ташриф буюрган шаҳзода Гарри тимсоҳ овида иштирок этди, дея хабар тарқатди People нашри. Газетада чоп этилган суратда ҳарбий либосдаги шаҳзода Гаррининг тимсоҳ жағи бўйлаб боғлаб олинган арқонни қандай қилиб ушлаб тургани кўриниб турибди. Қайд этилишича, шаҳзода тутиб олган тимсоҳнинг узунлиги 3 метр атрофида.