Жаҳон | 09:44 / 19.05.2015
2316
1 дақиқада ўқилади

Мексика жанубида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Мексиканинг жанубий штати Чьяпас ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг хабар беришича, табиий офат оқибатида ҳеч қандай талофат кўрилмаган.

Мексика Миллий сеймологик хизмати берган маълумотларга кўра, зилзила маркази Сьюдад-Идальго шаҳридан 67 км жанубда содир бўлиб, унинг ўчоғи 62 км ер тагида қайд қилинган.