Қирғизистон фуқаролари эса бу вазиятда Каптархона (Фарғона вилояти Ўзбекистон туманига қарашли) аҳоли пункти ҳудудида тўхтаб, ўз машиналарига 2 нафар қирғизистонлик аёлни олган.
Воқеани кузатиб турган ўзбек чегарачилари машинани тўхтатишга уринишган. Аммо қонунбузарлар чегарачилар талабига бўйсунишни истамасдан ўз йўлида давом этган. Мазкур вазиятда ўзбек чегарачилари қонунбузарлар бошқарувидаги автомобилга қарата ўт очган. Натижада қирғизистонлик 2 нафар шахс яраланган. Автомашина “Айрбас” қирғиз чегара пунктига қадар етиб келган ва уларга қирғизистонлик чегарачилар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бўлиб ўтган воқеа юзасидан икки давлат тегишли органлари хабардор этилган. Қирғизистон Республикаси чегара хизмати Ўзбекистон томони билан воқеа сабабларини яна бир бор ўрганиш мақсадида учрашув ўтказиши айтилмоқда.