Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:20 / 19.05.2015
2422
1 дақиқада ўқилади
"Реал" Де Хеа борасидаги келишувга Коэнтрауни қўшиши мумкин
“Реал” ҳимоячи Фабиу Коэнтрауни “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеани сотиб олишдаги шартномага қўшиши мумкин, деб хабар бермоқда Marca.
Нашрнинг маълум қилишича, “МЮ” Де Хеани 40 млн фунтдан қимматроққа сотмоқчи. “Мадридликлар” шартномага Фабиу Коэнтрауни қўшиш эвазига дарвозабон нархини туширишни режалаштироқда.
Аввалроқ, Фабиу Коэнтрау “МЮ”да тўп суриш унинг учун фахр эканини маълум қилган эди.