Ўзбекистон | 17:26 / 21.05.2015
2259
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВда Покистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2015 йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Риаз Ҳусайн Бухорий билан учрашув бўлиб ўтди.


Мулоқот давомида икки томон муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда Покистон кузатувчи давлат мақомига эга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро алоқалар юзасидан фикр алмашилди.