Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:19 / 21.05.2015
7798
1 дақиқада ўқилади
Петербургда ярим йил давомида 5 ёшли қизалоқни зўрлаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Петербургда ўзбекистонлик муҳожир зўравонликда айбланиб қўлга олинди.
“БалтИнфо” агентлигининг ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таянган ҳолда маълумот беришича, унинг устидан Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл шикоят қилган, у билан бирга яшайдиган 29 ёшли ўзбекистонлик эркак 2014 йилнинг 30 октябридан 17 майига қадар аёлнинг 5 ёшли қизини зўрлаб келганини айтган.
Гумондор шахс қўлга олиниб, вояга етмаган шахсни зўрлаш айби билан ҳибс қилинган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.