Ўзбекистон | 16:57 / 21.05.2015
3977
1 дақиқада ўқилади

Себзордаги янги транспорт ечими Республика йўл жамғармаси маблағи ҳисобидан қурилгани айтилди

Себзордаги янги транспорт ечими Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қурилгани маълум бўлди. Бу ҳақда молия вазирлигининг расмий сайти орқали маълумот берилди.

“Янги иншоот Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қурилган бўлиб, лойиха ташкилоти “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК ва бош пудрат ташкилот “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТКнинг “Кўприкқурилиш” трести бўлган”, – дейилади хабарномада.