Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:05 / 21.05.2015
4828
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда минг ёшли хумдон топилди
Тожикистоннинг Турсунзода шаҳри яқинидаги Қамбар қишлоғидан археологлар томонидан минг ёшдаги хумдон аниқланди. Тожикистон маданият вазирлигининг хабар беришича, унда сопол идишлар пиширилган.
Айтилишича, бу қадар тўла ва яхши сақланган хумдон биринчи марта топилиши. Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хумдон IX-X асрларга оид.