Спорт | 08:56 / 21.05.2015
2194
2 дақиқада ўқилади

"Ювентус" ўнинчи марта Италия Кубогини қўлга киритди

20 май оқшомида Туриннинг "Ювентус" клуби Италия Кубоги финалида "Лацио"га қарши майдонга тушди ва қийинчилик билан қўшимча бўлимларда ғалабага эришди.

Аввалига ҳисоб "Лацио" томонидан очилган эди. 4 дақиқада Раду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 11 дақиқада Кьеллини жавоб тўпини киритди. Шундан сўнг учрашувнинг асосий вақтида бошқа гол бўлмади.

Қўшимча бўлимлар бошлангач, Матри 97-дақиқада гол киритди ва шундан сўнг "Лацио" жамоаси вазиятни ўнглай олмади. Шу тариқа "Ювентус" ўнинчи марта Италия Кубоги соҳибига айланди.

Италия КубогиФинал
Ювентус – Лацио 2:1 (1:1, 0:0, 1:0)
Голлар:  0:1 – 4 Раду, 1:1 – 11 Кьеллини, 2:1 – 97 Матри. 
Ювентус – Сторари, Кьеллини, Бонуччи, Бардзальи, Эвра, Пирло, Погба (Перейра, 78), Видаль, Лихтштайнер (Падоин, 115), Льоренте (Матри, 84), Тевес.
Лацио – Бериша, Хентилетти, де Врей (Кейта, 106), Раду (Маурисио, 71), Баста, Лулич, Фелипе Андерсон, Катальди, Пароло, Кандрева, Клозе (Жоржевич, 82).
Огоҳлантиришлар: Пароло (18), Эвра (60), Бонуччи (64), Матри (97), Кандрева (108).