Спорт | 17:00 / 24.05.2015
2960
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду: Умид қиламанки, келаси мавсум ҳам Анчелотти билан бирга ишлаймиз

“Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти билан келаси мавсум ҳам бирга ишлаш ниятида эканини айтиб ўтди.

“Анчелотти ажойиб мураббий ва ажойиб инсон. Умид қиламанки, у билан келаси мавсум ҳам бирга ишлаймиз”, - деб ёзади Роналду ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Реал" клуби тез орада Анчелоттининг истеъфоси ҳақида эълон қилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди.

Манба: uff.uz