Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликлар модернизациялашган рельсотрон қуролини денгизда синовдан ўтказишади
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари электр-магнит энергияси асосида ишловчи артиллерия қуроли – рельсотронни синовдан ўтказишни режалаштираётгани маълум қилинди.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари илмий-тадқиқот бошқармасининг маълум қилишча, рельсотрон 2016-2017 йилларда денгизда синовдан ўтказилади.
Синовлар пайтида ҳарбийлар 40-80 км узоқликдаги нишонларни рельсотрондан ўққа тутишади. Рельсотрон тезюрар “Трентон” кемасининг палубасида жойлаштирилади.
Маълумот учун, рельсотрон снарядларни отиш учун электр-магнит энергиясидан фойдаланувчи қурол ҳисобланади. АҚШлик ихтирочилар снаряднинг 9 минг км гача учишини таъминловчи ушбу қуролнинг янги моделларини яратишга ҳаракат қилишмоқда.
Рельсотрон 2015 йилнинг бошида келажак қурол-аслаҳаларига бағишланган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг илмий кўргазмасида намойиш этилган. Расмий вакиллардан бири ушбу қуролни “соатига 100 миль тезлик билан деворлар орқали ҳаракатланувчи юк поездига” қиёслаган.