Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:32 / 25.05.2015
4752
1 дақиқада ўқилади
Покистонда президентнинг ўғлига суиқасд уюштирилди
Покистон президенти Мамнук Ҳусайннинг ўғлига суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Dunya News нашри хабар бермоқда.
Хабарномада айтилишича, мотоциклга ўрнатилган портловчи ускуна президент ўғлининг кортежи ўтиши чоғида ишга туширилган.
Таъкидланишича, портлаш унга зарар етказмаган, аммо 3 нафар одам ҳалок бўлган ва 15 нафари жароҳатланган.