Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:29 / 26.05.2015
2873
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик каноэчилар жаҳон кубогида ғолиб бўлишди
Германиянинг Дуйсбург шаҳрида параканоэ бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Биринчи кун беллашувларида ўзбекистонлик спортчилар 3та медаллар шодасини қўлга киритишди.
Эркаклар ўртасидаги квартетда Ўзбекистон вакиллари 1000 метр масофада тенгсиз деб топилди. Улардан сўнг Украина ва Мексика терма жамоаси вакиллари маррага етиб келишди.
Дилноза Раҳматова каноэдаги яккалик беллашувда 500 метр масофада 2.16,776 дақиқа билан иккинчи ўрин эгасига айланган бўлса, жуфтликда Нилуфар Зокирова билан шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.