Ўзбекистон | 20:56 / 26.05.2015
9447
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда иссиқ ҳарорат юз бериши кутилмоқда

Узгидрометнинг маълум қилишича, 27 май куни Тошкент шаҳрида ҳарорат 30 даражадан юқорига кўтарилиши мумкин.

Ҳафта охиригача эса ҳарорат 36 градусгача ошиши маълум қилинган.
26 майдан 31 майгача қуёшли ҳаво сақланиб туради. 27 май куни ҳарорат Цельсий бўйича 32 градусни, 31 май куни эса 36 градусни кўрсатиши хабар қилинган.