Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 20:50 / 27.05.2015
4800
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонлик эркак собиқ хотинига ўт қўйиб юборди
Остона шаҳрида истиқомат қилувчи эркак собиқ турмуш ўртоғининг устидан бензин қуйиб, уни ёқиб юборди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизматига таянган ҳолда “Новости-Казахстан” агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, аёлнинг юзи, бўйни ва танасининг бошқа қисмлари куйган. У шифохонага ётқизилган.
Аниқланишича, унинг 43 ёшли эри ички ишлар органлари ҳисобида турган ва бир неча марта маъмурий жавобгарликка тортилган.