Ўзбекистон | 11:11 / 28.05.2015
2408
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Кувайтда ИҲТ бош котиби билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2015 йилнинг 27 май куни Ал-Кувайт шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди.

Мазкур учрашув ИҲТга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги сессиясидаги иштироки доирасида бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги Ўзбекистоннинг бўлажак раислиги ва 2016 йили ТИВКнинг навбатдаги сессиясини ўтказиш билан боғлиқ амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.