Спорт | 16:21 / 30.05.2015
4294
1 дақиқада ўқилади

ФИФА президенти ўринбосари Блаттер туфайли мансабни тарк этди

ФИФА президенти ўринбосари Дэвид Гилл Йозеф Блаттернинг яна бир бор президентликка сайланиши туфайли ўз мансабини тарк этди. Бу ҳақда Associated Press мухбири хабар бермоқда.
“Бугунги раҳбари қўл остида ФИФА ижроия қўмитаси аъзоси бўлишни ҳазм қилиб бўлмайди”, – деди у ўз баёнотида.
Кеча 79 ёшли Йозеф Блаттер бешинчи марта ФИФА президентлигига сайланди.