Жаҳон | 20:08 / 30.05.2015
2800
1 дақиқада ўқилади

Ўрта Ер денгизида бир кун ичида 4 минг муҳожир қутқарилди

Бир кун ичида ўтказилган 22 қутқарув амалиётлари давомида Ўрта Ер денгизида 4 мингдан ортиқ муҳожир қутқарилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Қутқарилган муҳожирларнинг умумий сони 4 243 кишини ташкил қилди. Уларнинг бари Италия порт шаҳарларига етказиб берилди. Қутқарув амалиётлари Италия ва Германия юк кемалари томонидан ўтказилди.